UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди Янгиликлар

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди

Ушбу келишув муддати 2021-2024 йилларни ўз ичига олади.

Гап шундаки, ОФК Саудия Арабистонининг "Saudi Sports Company" компанияси билан мусобақаларни трансляция қилиш бўйича келишув битими имзолади. Бунинг натижасида Саудия Арабистони компанияси терма жамоалар ва клублар ўртасидаги катта мусобақаларни олиб кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Катта мусобақалар деганда Осиё Кубоги ва жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси ҳамда Осиё чемпионлар лигаси назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон шундай деди: "Бу ОФК учун ажойиб келишув бўлди, негаки Саудия Арабистони қитъада энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саудия Арабистонида миллионлаб мухлислар терма жамоалар ва клублар ўртасидаги ўйинларни бемалол кузатиш имконига эга бўлишади". 

Маълумки, Саудия Арабистони қироллиги томонидан 2030 йилгача бўлган ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Телевизион ҳуқуқларни қўлга киритиш мана шу дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика