ОФК Кубоги-2022. Дастлабки финалчининг номи маълум
05 окт 2022 09:10
Янгиликлар
ОФК Кубоги-2022. Дастлабки финалчининг номи маълум
ОФК Кубоги Ғарбий зонаси финалида Уммоннинг “Ал Сиб” ҳамда Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Мазкур баҳсда “Ал Сиб” йирик (4:0) ҳисобда ғалабага эришиб, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўлланма олди. Учрашувда барча голлар иккинчи таймда урилди ва баҳрайнликлар футболчиси Муҳаммад Мархун 76-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
ОФК Кубоги-2022. Ғарбий зона финали
“Ал Сиб” (Уммон) – “Ал Риффа” (Баҳрайн)
“Сиб” стадиони
Голлар: Ал Мақбули 47, Ал Сиёби 62, Ал Яҳёи 79, Дауда 90+2
Амалга оширилмаган пенальти: Мархун 76
Эслатиб ўтамиз, “Ал Сиб”га финалда “Сўғдиёна” – “Куала Лумпур Сити” учрашувида муваффақият қозонган жамоа рақиблик қилади. Ҳал қилувчи учрашув 22 октябрга белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар