UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0

ОФК Чемпионлар лигасида мукофот пуллари оширилди Янгиликлар

ОФК Чемпионлар лигасида мукофот пуллари оширилди

Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерациясининг йиғилишида Чемпионлар лигасининг янги мавсумида мукофот пуллари оширилди.

Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

Энди ОФК Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган клуб бу йилги каби 3 млн. доллар эмас, 4 млн. доллар мукофот пули олади. ОФК Кубогида зафар қучган жамоа эса 2017 йилдагидек 1 млн. доллар эмас, 1,5 млн. долларга бойийди.

ОФК бош котиби Дато Виндсор Жоннинг сўзларига кўра, Чемпионлар лигасининг ҳар бир босқичида мукофот пуллари оширилган.

Сайт берган маълумотларга кўра, ОФК мукофот пуллари борасида фақат Европадан орқада. ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби энди аввалги мавсумдан 1 млн. доллар кўп олса, финалчининг мукофотига 500 минг доллар қўшилади ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоа 2 млн. долларга эга бўлади.

ОФК Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги мукофот пуллари:

Босқич2018 мавсум2017 мавсум
1/8 финал
100 минг доллар
80 минг доллар
1/4 финал
150 минг доллар
120 минг доллар
1/2 финал
250 минг доллар
200 минг доллар
ФиналҒолиб: 4 млн. доллар; финалчи: 2 млн. долларҒолиб: 3 млн. доллар; финалчи: 1,5 млн. доллар


ОФК Кубоги ғолибининг мукофот пуллари 1,5 млн. долларга, финалчиники эса 750 минг долларга етди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика