UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  0 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  3 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4

ЎФФ "Олтин водий" лойиҳасини тасдиқлади Янгиликлар

ЎФФ "Олтин водий" лойиҳасини тасдиқлади

Ўзбекистон футбол федерациясининг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ташаббуси билан "Олтин водий" лойиҳаси дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, Фарғона вилояти водий лигасининг маркази сифатида қайд этилди ва ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан махсус дастур асосида бошқарилади. Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан пойтахтда амалга оширилаётган барча кўламдаги ишлар водийда ҳам амалда қўлланилади. Бу эса водий футболининг яна аввалги мавқеига қайтиши ва у ердан янгидан янги Фёдоров, Лебедев, Атоян, Мирхолдиршоев, Саидов, Бердиев, Солиев, Кападзе, Ашурматов каби футболчилар тарбияланишига замин яратади. XXI аср футболида аксар водийлик футбол юлдузлари бугунги кундаги муваффақиятларига пойтахт ёки Қашқадарё жамоаларида тўп тепиб эришганлар. Лойиҳани ишга тушириш орқали водийлик маҳаллий ўсмирларни ўз уйларидан узоқ бўлмаган ҳолда сифатли хизмат турини олишини таъминлаш бўлади.

Шу билан бир қаторда водий жамоаларини профессионалликка йўналтириш чора-тадбирлари қўлланилади. Водий жамоалари учун маркетинг, ОАВ, болалар футболи, лицензиялаш, мураббийларнинг малакасини ошириш каби дастурлар энди водийнинг ўзида тажрибали мутахассислар томонидан ўргатилади.

Шунингдек, ягона марказда фаолият олиб борадиган мутахассислар, водий жамоалари иштирокидаги олий ва биринчи лига учрашувларини ОЧЛ савиясида ўтказиш борасида маҳаллий клублар билан биргаликда ишлайдилар. Айни кунда бундай хизмат тури билан фақатгина ОЧЛнинг мунтазам иштирокчилари, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" ва "Локомотив" мақтана олади. Худди шу сифат олий ва биринчи лиганинг барча жамоаларида бўлиши даркор.

 "Олтин водий" лойиҳаси асосида водийнинг турли шаҳарларида, турли хилдаги тадбирлар ташкил этилади. Мазкур лойиҳа асосида Ўзбекистон Кубоги - 2018нинг финал ўйинига ҳам айнан водий стадионларидан бири мезбонлик ҳуқуқини мавсум бошида қўлга киритади.

2018 йил мавсум аввалида профессионал клублар ўртасида "Олтин водий" мусобақаси бўлиб ўтади. Унда водий клубларидан ташқари Республиканинг бошқа жамоалари ҳам иштирок этадилар. Бу эса жамоаларни янги мавсум олди ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотларисифатли ўтишини таъминлайди.

Водий клублари ва "Олтин водий" лойиҳаси иштирокчилари 2018 йил ОЧЛ ўйинларининг ишчи-гуруҳи таркибида малака оширадилар. Шунингдек, "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон", "Қўқон-1912", "Цементчи" каби жамоаларнинг болалар ва ўсмирлар футболига масъул ходими болалар футболи ривожланган Европа мамлакатларида тажриба орттиради. Бу лойиҳа юқоридаги клублар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

"Олтин водий" дастури асосида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

1. 2-лига жамоалари ўртасида водий лигаси;

2. U-14, U-16, U-18 жамоалари ўртасида водий лигаси;

3. U-7 - U-18 жамоалари ўртасида Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларининг икки давралик тизимдаги чемпионати;

4. U-7 - U-18 жамоалари ўртасида водий вилоятларининг чемпионати.

"Европа андозасини ўрганиб чиқар эканмиз, Германия, Бельгия, Испания ва Италия каби давлатлар пойтахтида берилаётган хизмат тури чекка-чекка қишлоқларда ҳам қўлланилади. Биз ҳам Ўзбекистонда шу ишни қўллаймиз. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан имзоланган меморандум ёрдамида водийдаги барча БЎСМ ва футбол лицей-интернатлари ҳамда Олимпия захиралари коллежларини назорат қилган ҳолда, у ердаги иш сифатини оширишимиз керак бўлади. Бунинг учун албатта водий лигасини тузишимиз лозим бўларди.

Шу боисдан ЎФФ Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан "Олтин Водий" лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳа Ўзбекистон футболи келажаги йўлида хизмат қилишига ишонамиз. Лойиҳа давомида кўплаб янгиликлар билан танишиб борасиз. 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюраяпти. Бу каби тадбирларни водийда ҳам ўтказамиз. Халқаро ўйинлар ҳавосини олиб киришни мақсад қилганмиз. Бунга бироз вақт кетади, аммо дастур асосида уни ҳам уддалашимизга ишонамиз", - дейди Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика