UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  1 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  1 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  11 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди Янгиликлар

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, аёллар футболи мураббийлари ва қўмита аъзолари иштирок этди. 

Йиғилиш аввалида мамлакатимизда кейинги йилларда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор эътироф этилди. ЎФА томонидан ҳам аёллар футболини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида аёллар қўмитаси ташкил этилганлиги қайд этилди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов таҳлиллар юртимизда аёллар футболи бўйича мураббий, шифокор ва психолог каби мутахассислар кам эканлигини кўрсатганлигини, бу борада ЎФА аёллар мураббийларини барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизимини йўлга қўйганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, бу йилдан бошлаб клублар сметасини тасдиқлашда аёллар футболини ривожлантиришга, хусусан жамоаларнинг ташкилий ишлари, экипировка, овқатланиш ва витаминизациясига қанча маблағ ажратилиши ҳам эътиборга олинаётганини таъкидланди.

Аёллар миллий терма жамоамизга тажрибали мутахассис Мидори Ҳонда жалб этилиши ортидан футболимизга япон менталитетига хос профессионаллик, талабчанлик, қатъият ва интизом каби характерларни шакллантириш мақсад қилингани айтилди. Ўз ўрнида Мидори Ҳонда ҳам Японияда аёллар футболини ривожлантириш аввало нимадан бошлангани ҳақидаги саволларга жавоб берди ва ўзининг тажрибалари билан бўлишди. 

Йиғилишда шунингдек, мураббийлар ҳам бир қатор масалалар юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтдилар. ЎФА раҳбарияти мавжуд масалаларни ўрганиб чиқилиши ва муаммоларга ечим берилишини таъкидлади. Масъулларга халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда аёллар футболини ривожлантиришнинг йўл харитасини тузиш бўйича кўрсатма берилди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика