UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда провакацияларга учрадик"  0 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  2 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  0 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  3 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  3 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  8 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1 07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0 02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  13 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  1 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  3 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  10 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5

ЎФА ташкилот раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди Янгиликлар

ЎФА ташкилот раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Уставига асосан жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 14:30 да Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

ЎФА аъзо ташкилотлари томонидан жами 24 та номзодлар лавозимлар кесимида келиб тушди. ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилди. Жумладан:

ЎФА Президенти лавозимига:

Азизов Абдусалом Абдумавлонович

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:

Ирматов Равшан Сайфиддинович

ЎФА Вице-президенти иккита лавозимларига:
Икрамов Азизбек Исроилович
Усманов Жахангир Мираброрович
Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
Зикрияев Рахмидин Эгамович
Исроилов Шоакром Холматович
Каримов Дилшод Муроджанович

Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига:

Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович

Қолган 13 та номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3 бандига асосан камида 3 та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади.

ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:

I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.

II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.

III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.

IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.

Рейтинг: -65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика