UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  0 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  3 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  8 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон U-20
Айни кунларда Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Доҳада Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилгани айтилди. Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишларига ишонч билдирилди.

Бу каби мусобақалар сиз учун катта имкониятлар эшикларини очиб, кейинги профессионал фаолиятингизда улкан бурилиш ясаши мумкин. Буни Абдуқодир Ҳусанов мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У айнан Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари орқали хорижий клублар эътиборига тушганди, деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Маълумот учун, жамоамиз бугун Доҳадаги йиғинни якунлаб Тошкентга йўл олди. 27 январь куни эса мусобақа олдидан сўнгги йиғинни ўтказиш учун Хитойга жўнаб кетади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика