UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  0 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4

ЎФА ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида бўлди Янгиликлар

ЎФА ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида бўлди

Теглар :  ЎФА
ЎФА ишчи гуруҳи Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бормоқда. 

Республикамизнинг барча вилоятларида бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида ЎФА мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Мутахассислар дастлаб Тошкент вилоятида бўлиб, болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишди. 

Дастлаб ЎФА ишчи гуруҳ Ангрен, Оҳангарон ҳамда Олмалиқ шаҳарларида бўлди. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Оққўрғон, Нурафшон, Пискентга ҳам ташриф буюрилиб, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-фаолияти, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани ўрганилди. 

Янгийўл туманида жойлашган вилоятнинг асосий футбол маскани бўлмиш Футбол маҳорати мактаби фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Маълумки, вилоят футбол ассоциациялари жойларда мазкур спорт турининг ривожланишига бевосита масъул саналади. Шу боисдан ишчи гуруҳ Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг бугунги кундаги иш жараёни, 2020 йилда амалга оширилиши мўлжалланган режалари билан яқиндан танишди. 

Тошкент вилоятида ўзбек футболида ўз мавқейига эга 2 та профессионал футбол клуб фаолият олиб боради. Айни вақтда АГМК ва “Металлург” клублари янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда. Ушбу клубларнинг стадионлари янги мавсумга қай даражада тайёр экани ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, стадионларда VAR тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларга баҳо берилиб, зарур тавсиялар берилди. 

Бундан ташқари Бекободда болалар футболини ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар доирасида “Металлург” клубининг академияси учун барпо этилган янги ётоқхона, овқатланиш мажмуаси ҳамда майдон кўздан кечирилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика