UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЎФА матбуот хизматига 2011 йил Осиё кубоги доирасида мезбон Қатарга қарши кечган очилиш учрашуви хотиралари билан ўртоқлашди.

"Турнир бошланишидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кўпроқ эди. Нима бўлар экан деган ҳаяжон кучли бўлган дея оламан. Майдонга тушгунимизга қадар жуда ҳам қийналганмиз. Боз устига Қатар мезбон, ўша пайт уларда ҳам яхши таркиб шаклланганди. Майдонга тушганимиздан сўнг юзага келган муҳит сабаб ўйнаш иштиёқи юқори даражага чиққан. Марказий ҳимояда ўйнаганим кайфиятимга салбий таъсир қилган омиллардан бири саналарди. Ҳимоячи бўлсам ҳам гол уришимни сезганман. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида дуранг билан тугагач олдинга ўтиш хоҳиши юзага келган десам муболаға бўлмайди. Агар ўша позициямга тўғри келиб қолса фақат тепаман деган фикрда ўйнаганман. Чамаси 30 секундлар тўп назоратини ушладик, тўп менга келган пайт кимдурлар тепма пас бер деди. Лекин ўша пайт диққатим фақат дарвозага қаратилди. Тўпни тепган заҳотим гол бўлишини ҳис қила бошладим, тўп дарвозани ичида эди. Қайсидир маънода бу гол ўзимга ишончимни ошишига ва фаолиятимга ижобий томондан катта таъсир қилди",- дейди Одил Аҳмедов.

Одил Аҳмедовнинг суперголи, Қатарни ўз майдонида мағлуб этган Абрамов ёхуд 2011 йил Осиё кубогидаги тарихни бошлаб берган учрашувга 10 йил бўлди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика