Очоа А Серияда мавсум рекордини ўрнатди
08 апр 2023 11:02
Янгиликлар
Очоа А Серияда мавсум рекордини ўрнатди
А Сериянинг 29-туридан ўрин олган илк учрашув кутилмаган натижа билан тугади.
"Салернитана" "Интер" билан ўйинда дурангга (1:1) эришди. Италия жанубидан келган жамоанинг кутилмаган муваффақиятида Гильермо Очоанинг хизмати катта. Мексикалик дарвозабон Госенсдан гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейин ўнта сейвни амалга ошира олди. Бу А Серияда дарвозабонлар орасида мавсум рекорди саналади.
Гильермо Очоа шу йилнинг январь ойида "Салернитана" сафига қўшилди. 37 ёшли дарвозабон ёзда тугайдиган битимини яна икки мавсумга узайтириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар