UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  7 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  11 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Юнайтед Сити" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович иштирок этди.

"Биз Тошкентдаги марказлашган ОЧЛ баҳсларига яхши мақсадлар билан келдик. Клубимиз мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири бўлади. Таркибимизда академиямиздан ҳам футболчилар бор. Бу улар учун жуда катта масъулият ва тажриба бўлади. Ўйлайманки мусобақа уларга ёқади", - дейди "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович.

"Ҳозиргина мураббийимиз айтганидек жамоамиз жуда ёш ва бу нарса катта аҳамият касб этади. Биз осиёликлармиз ва ёш жамоа бўлишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди футболчи Шаовен Лианг. 




- Бу йил олдинги йиллар билан солиштирганда "Бейжинг" жуда ёш футболчилар билан иштирок этади. Мусобақада иштирок этишдан мақсад фақат ёшларга тажриба беришми ёки бошқа мақсад ҳам борми?

- Тўғри биз ёш жамоамиз, аммо ОЧЛ баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Жуда кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу мусобақа биринчи навбатда футболчилар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.




- Футболчиларда марказлашган мусобақага кўникма пайдо бўлганми?

- Биз икки ҳафта давомида Хитойда ўтган кубок мусобақасида айнан марказлашган ҳолда ўйнадик. Футболчиларда бунга кўникма ҳосил бўлган. Бу нарса бизга ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради деб ўйлайман. Таркибимиздаги беш нафар футболчи Хитой U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлашни истардим.




- Япония ва Жанубий Кореянинг кучли клубларига қарши ўйнайсиз. Сиздек ёш футболчи учун бу қандай аҳамият касб этади? Бу ўйинларга қанчалик тайёргарлик кўрдингиз?

Шаовен Лианг: - Бу биз учун катта чақирув, жуда катта масъулият. Ёш ҳимоячиларимиз учун ҳам катта масъулият. Нафақат Япония ва Жанубий Корея клублари, балки эртанги рақибимиз Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби ҳам кучли жамоа. Ҳозир бор эътиборимизни айнан биринчи ўйинга қаратаяпмиз. Илк ўйинда қанчалик яхши ўйнасак ўйлайманки кейинчалик ўйинимиз янада кучайиб боради.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика