Раҳимбек Каримов ОЧЛ ярим финалида ишлайди
27 мар 2024 20:07
Янгиликлар
Раҳимбек Каримов ОЧЛ ярим финалида ишлайди
Қувонарли жиҳати, мусобақанинг ушбу ҳал қилувчи баҳсларидан бирига бир нафар видео ассистентимиз ҳам жалб этилди.
БААнинг Ал Айн шаҳрида ўтадиган учрашувни бошқариш вазифаси Адҳам Муҳаммадга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Мустафо ва Аҳмад Муаннас ёрдам берса, малайзиялик Назми Насаруддин захира ҳаками вазифасини бажаради. ВАР ҳакамлари сифатида эса вакилимиз Раҳимбек Каримов ҳамда сингапурлик Муҳаммад Тоқи рўйхатдан жой олган. Қуйида ушбу учрашув маълумотлари билан танишинг:
Осиё Чемпионлар лигаси
1/2 финал
16.04.2024 | 21:00
"Ал Айн" – "Ал Ҳилол"
Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад (Иордания).
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Мустафо, Аҳмад Муаннас (иккиси Иордания).
Захира ҳаками: Назми Насаруддин (Малайзия).
ВАР ҳакамлари: Раҳимбек Каримов (Ўзбекистон), Муҳаммад Тоқи (Сингапур).
Вакилимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар