UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  0 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  3 21:56ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Мадридликлар таркиби эълон қилинди  17 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  8 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Мусобақада биз билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. "Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилар. 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан "Пахтакор" 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаб туришибди. Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби билан 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучганмиз. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика