UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

"Ньюкасл" ҳужумчиси, "Киото Санга" дарвозабони, "Суонси" аъзоси ва клубсиз ҳимоячи. Янги Зеландия Ўзбекистонга қарши кимлар билан ўйнайди? Янгиликлар

"Ньюкасл" ҳужумчиси, "Киото Санга" дарвозабони, "Суонси" аъзоси ва клубсиз ҳимоячи. Янги Зеландия Ўзбекистонга қарши кимлар билан ўйнайди?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Янги Зеландиянинг Иордания ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ўйинларга чақирилган футболчилари ҳақида сўз юритамиз. Улар қайси жамоаларда тўп тепиши бўйича маълумот берамиз.

ТАРКИБ

Янги Зеландия терма жамоаси бош мураббийи Дэнни Хэй Иордания ва Ўзбекистонга қарши кечадиган беллашувларга 24 нафар футболчини жалб қилди. Жумладан, 4 нафар дарвозабон, 8 нафар ҳимоячи, 6 нафар ярим ҳимоячи, 6 нафар ҳужумчи чақирув олган.

Дарвозабонлар

Майкл Воуд (“Киото Санга”, Япония)
Стефан Мариновиич (“Хапоэль”, Исроил)
Жэйми Сирл (“Суонси”, Англия)
Мэттью Гулд (“Олтрингем”, Англия)

Ҳимоячилар
Уинстон Рид (клубсиз)
Нандо Пейнакер (“Рио Аве”, Португалия)
Майкл Боксолл (“Миннесота Юнайтед”, АҚШ)
Билл Туилома (“Портланд Тимберс”, АҚШ)
Томми Смит (“Колчестер Юнайтед”, Англия)
Никко Боксолл (“Сан Диего”, АҚШ)
Келвин Калуа (“Истерн”, Янги Зеландия)
Далтон Уилкинс (“Колдинг ИФК”)

Ярим ҳимоячилар

Франсис де Фриз (“Варнамо”, Швеция)
Тим Пэйн (“Веллингтон Феникс”, Янги Зеландия)
Жо Белл (“Брондбю”, Дания)
Сарприт Сингх (“Ян Регенсбург”, Германия)
Клейтон Льюис (“Веллингтон Феникс”, Янги Зеландия)
Марко Стаменич (“Копенгаген”, Дания)

Ҳужумчилар

Жо Чампнесс (“Гиресунспор”, Туркия)
Каллум Маккоуэтт (“Хелсингёр”, Дания)
Логан Рожерсон (“Хака”, Финляндия)
Крис Вуд (“Ньюкасл”, Англия)
Алекс Грив (“Сент-Миррен”, Шотландия)
Элайджа Юст (“Хелсингёр”, Дания)


28 январь куни Янги Зеландия Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган ва 1:3 ҳисобида ютқазганди.

Иордания - Янги Зеландия 3:1
Голлар:
Али Ал Олван 21, 80, Муса Ал Тамари 33 пенальти - Крис Вуд 30 пенальти.
Янги Зеландия: Майкл Воуд, Уинстон Рид (Томми Смит, 69), Тим Пэйн, Билл Туилома, Франсис Де Фриз (Далтон Уилкинс, 81), Клейтон Льюис, Сарприт Сингх (Каллум Маккоуэтт, 69), Марко Стаменич, Крис Вуд, Логан Рожерсон (Алекс Грив, 81), Элайджа Юст (Жо Чампнесс, 81)


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Янги Зеландия учрашуви 1 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 





"Ньюкасл" томонидан амалга оширилган ғалати харид        

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика