UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  2 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик” Янгиликлар

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик”

“Локомотив” бу йил асосан ёшларга катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан ярим ҳимоячи Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бермоқда. Суперлиганинг 9-тури доирасида “Олимпик”га қарши ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари майдонда бошқаларга қараганда ажралиб турди. “Олимпик”га қарши баҳсдан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

“Ўйиндан кейинги таассуротларимиз ажойиб. Муҳими ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бизга ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсда ютуқни қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли ўйинга астойдил тайёрларгарлик кўрдик.

Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва жамоавий яхши ўйин намойиш қилдик. “Локомотив”да юқори савиядаги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар “Олимпик”га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди.

Биласиз “Локомотив”да ажойиб ўйинчилар йиғилган. Мен ўйнайдиган позицияда ҳам Кахи Махарадзе, ҒуломҲайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов ва Санжар Қодирқулов каби юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Улар олдида тўп тепиб, ўзимга катта тажриба олмоқдаман", - деди Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика