Нури Шахин: ““Бавария”ни мағлуб этиш осон бўлмади, аммо биз рақибни қийин аҳволга солиб қўя олдик”
29 июл 2013 16:21
Янгиликлар
Нури Шахин: ““Бавария”ни мағлуб этиш осон бўлмади, аммо биз рақибни қийин аҳволга солиб қўя олдик”
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Германия Суперкубогида “Бавария” устидан қозонилган ғалабанинг (4:2) қиймати ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Ушбу ўйинда нафақат совринни қўлга киритиш, балки “Бавария” устидан ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Бў ўйин бизнинг хозирги ҳолатимизни кўрсатиб берди. Буни белгилаш учун эса, “Бавария”дан яхшироқ жамоа топиш қийин”.
“Ўйин мураккаб кечди. Мюнхенликлар доим тўпни қанотларга ўтказишди, кўп югуришимизга тўғри келди. Тўғри, бизга қийин бўлди, аммо биз ҳам рақимизни қийин аҳволга солиб қўя олдик. Суперкубокдаги ғалаба мавсумолди тайёргарликка қўл келди. Энди биз мавсум бошланишига тайёрмиз”, - деди Шахин.

Фикрлар