Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ
03 сен 21:36
Янгиликлар
Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ
Алонсо, Вальверде ва Гонсалесдан бири бу совринга эга бўлади.
Ла Лига ойнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди. Август ойи якунлари бўйича мукофотга уч нафар мутахассис даъвогар бўлмоқда.
Эрнесто Вальверде ("Атлетик") - 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар нисбати +3;
Хаби Алонсо ("Реал") - 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар нисбати +5;
Маноло Гонсалес ("Эспаньол") - 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та дуранг, тўплар нисбати +2.
Мукофот соҳиби мухлислар ва экспертларнинг овоз бериш натижалари асосида аниқланади. Мухлислар 8 сентябргача ўз овозларини беришлари мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар