UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  5 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

"Норин" Ғузорда муҳим ғалабага эришди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

"Норин" Ғузорда муҳим ғалабага эришди (тўлиқ шарҳ)

Бу турда “Норин” жамоаси Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлди. 6-турга қадар ғалаба қозона олмаётган "Норин" бу гал ютуқни тантана қилди.

Учрашув анча қизиқарли руҳда бошланди. Гарчи Ислом Исмоилов жароҳат олиб майдонни баҳс бошида тарк этган бўлсада, меҳмонлар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатиб Боҳодир Муртазоевнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришишди. 15-дақиқага келиб, Улуғбек Худойбердиев тўпни жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнаганлиги учун "Норин" дарвозасига пенальти белгиланди. Пенальтини Отабек Нарзуллаев амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Лекин, меҳмон футболчилари тез орада қарши ҳужумда Санжар Баратовга гол уриш учун имконият яратиб беришди. Санжар якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади.
 
Голдан кейин мезбонлар ҳужумкорликни оширишган бўлсада, "Норин" футболчилари ҳеч бир жабҳада рақибдан кам эмасликларини исботлаб, аксарият вазиятларда прессинг қўллаб, “Шўртан” жамоасига имкон беришмади. Биринчи бўлимда 1:2 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Танаффусдан кейин ғузорликларни бутун диққат эътиборларини ҳужумга қаратишлари аниқ эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Лекин, меҳмонлар ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қолишди. Ушбу ютуқ “Норин” учун мавсумдаги дастлабки ғалаба бўлди. Ўз навбатида “Шўртан” дастлабки мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди.

“Шўртан” – “Норин” – 1:2 (1:2). 2 май. Ғузор. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
И.Худайдотов, Ф.Йўлдошев, О.Қосимов.
Назоратчи – Н.Лутфуллин.
Комиссар – А.Файзиев.
"Шўртан": 25. Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 4. Жамол Отақулов, 6. Холмурод Холмуродов (15. Мўминжон Мейлиев, 77), 7. Олимжон Каримов (10. Маъруфхон Муродов, 70), 8. Сирожиддин Рахматуллаев, 11. Жасур Холтўраев (9. Кенжа Тўраев, 52), 19. Мухаммадали Абдураҳмонов, 22. Оғабек Эркинов (21. Ислом Бойсариев, 60), 77. Отабек Нарзуллаев, 86. Обид Жўрабоев.
Захира: 70. Тимур Жўраев, 2. Нурали Падаров, 14. Жонибек Мирзақулов,.
"Норин": 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Вусол Магеррамов (С), 5. Улуғбек Худойбердиев, 6. Исломжон Исмоилов (8. Жаъфар Исмоилов, 6), 10. Баҳодир Муртазоев (9. Улуғбек Худоёров, 57), 11. Санжар Баратов, 15. Зийнатилло Икромжонов, 19. Комилжон Тожиддинов (99. Шаҳзоджон Маъмуржонов, 85), 22. Акбар Муродов (17. Файзуллобек Жуманқўзиев, 64), 23. Фарҳод Намозов, 77. Абдумалик Тошпўлатов.
Захира: 95. Баракатилло Исроилов, 21. Акмал Абдураҳмонов, 30. Абдуазиз Абдуҳамидов,.
Голлар: О.Нарзуллаев (15-пен.) – Б.Муртазоев (10), С.Баратов (17).
Огоҳлантиришлар: Ж.Холтўраев (21) - У.Худойбердиев (15), А.Муродов (47), Ш.Абдураимов (68), Ф.Жумонқўзиев (90+5).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика