UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  6 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  11

Нўъмон Нурматов: "Аниқ мақсад ҳозирча йўқ, аммо учликка киришни режалаштиряпмиз" Янгиликлар

Нўъмон Нурматов: "Аниқ мақсад ҳозирча йўқ, аммо учликка киришни режалаштиряпмиз"

"Пахтакор" футзал ва аёллар жамоасида мавсумга тайёргарлик қандай кетаётгани хусусида ушбу жамоалар менежери Нўъмон Нурматов тўхталиб ўтди.

- Эркаклар ва аёллар футзал жамоаларида тайёргарлик қандай ўтмоқда?
- Ҳозир янги мавсумга ҳозирлик жараёни бормоқда. Суперлига қачон бошланиши маълум қилинмади, март ойи бошида баҳслар старт олса керак. "Ёшлик" спорт залида машғулот ўтказяпмиз. Машғулотлар ҳафтасига олти кун олиб борилмоқда. Эркаклар футзал жамоаси сафига олти нафар янги ўйинчиларни жалб этдик. Яқин кунларда раҳбарият олдимизга янги мавсум учун вазифани қўяди.

Аёллар жамоасида ҳозирча янги ўйинчилар йўқ. Ўтган йили биринчи лигада тўққиз учрашувда зафар қучиб, учинчи поғонани эгалладик. Бу йил аёллар чемпионатида юқори лигада иштирок этамиз. Айни пайтда янги футболчилар қидириш палласидамиз. Таркибда ёш футболчилар етарли, бироқ тажрибали ўйинчилар кўмагига муҳтожмиз. Аёллар жамоаси ҳар куни ЎФА майдони ва "Ёшлик" залида шуғулланмоқда.

- Футзал жамоасига янги ўйинчилар мослашиб кетишдими?
- Янгилар жамоага яхши киришиб кетишди. Терма жамоага номзод уч футзалчи камроқ шуғулланди. Ҳазратқулов терма жамоа сафида Осиё чемпионатида қатнашяпти. Балки, яна бир неча ўйинчиларни таклиф этишимиз мумкин.

- Тайёргарлик жараёнидан кўнглингиз тўлдими?
- 8 январда тайёргарлик кўришни бошлаганмиз. Барчаси яхши кетмоқда. Таркибни янада кучайтирсак, чемпионлик учун кураш олиб боришимиз мумкин. Рўйхатимизда бир неча футзалчилар бор.

- Янги мавсум олдидан нима кутяпсиз?
- Аниқ мақсад ҳозирча йўқ, аммо учликка киришни режалаштиряпмиз. Олдимизга вазифа қўйилгандан кейин кўп нарса ойдинлашади. Эҳтимол, чемпионлик мақсади қўйилар. Барча юқори ўринда бўлишни хоҳлайди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика