UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  3 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9

Нўъмон Ҳасанов: "Маҳорат бобида устунлик қилдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Маҳорат бобида устунлик қилдик"

Теглар :  Нўъмон Ҳасанов
Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин жуда ҳам оғир кечди. Чунки "Машъал" бугун ҳам энг яхши жиҳатларини кўрсатди. Бу жамоа "Бунёдкор"га қарши ҳам ажойиб ўйин кўрсатган эди. Рақиб жисмоний томондан ҳам кучли экан. Шунга қарамай бизни жамоа чемпион ҳисобланади ва маҳорат бобида устунлик қилдик. Биринчи гол урганимиздан сўнг иккинчи голни ҳам уришимиз шарт эди. Шу боис олдинги чизиқда ўйин кўрсатдик. Жуда кўплаб имкониятларни йўққа чиқардик. Ўтказиб юборган голимиз ўйинни охирини жуда ҳам асабий кечишига сабаб бўлди. Ўз ўрнига амалга оширилган ўзгаришлар ҳам самарасини берди. Тўртта ҳимоячимиз ҳам олдинга ўтди. Омад бизга кулиб боқди ва ғалаба қозондик", - дейди Нўъмон Ҳасанов

"Ҳамма ўйин бизга қийин кечмоқда. "Динамо"га қарши ўйиндан бошқа ҳаммасини оғир учрашув деб айтардим. Ҳали олдинда икки муҳим учрашув бор. Ҳар икки ўйинда ҳам ғалаба учун курашамиз".

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика