Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?
05 фев 15:23
Янгиликлар
4 февраль куни "Фенербахче" "Ал Иттиҳод"нинг франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Канте билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
"Sports Digitale" маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчи 2,5 йиллик шартнома имзолаган ва Истанбулда умумий ҳисобда 40 млн евродан ортиқ даромад қилади. Трансфер вақтида футболчи 14,4 млн евро миқдорида имзо бонуси олган.
2025/2026 йилги мавсумининг қолган қисмида хавбек 5,% млн евро, кейинги икки мавсумда эса ҳар бир мавсум учун 11 млн евро маош олади.
Шу тариқа, Канте "Фенербахче" сафида учта тўлиқ бўлмаган мавсум давомида жами 41,9 млн евро даромад қилади.
Ўхшаш янгиликлар
08:25
Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда 5
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар