Дирк Кюйт "Фенербахче" бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 16:19
Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дирк Кюйт Туркиянинг "Фенербахче" клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчига айланди.

Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.

"Исмоил Картал кетганидан сўнг, то янги бош мураббий аниқланмагунча, клубимиз Дирк Кюйтни биринчи футбол жамоасига масъул этиб тайинлади", — дейилади хабарда.

46 ёшли мутахассис 2026 йилнинг июнь ойида Исмоил Карталнинг мураббийлар штабидан жой олган эди. Олдинроқ у Нидерландиянинг "Дордрехт", Бельгиянинг "Беерсхот" ва бошқа жамоаларида ишлаган. Кюйт 2017 йилда ўйинчилик фаолиятини якунлаган бўлиб, "Фенербахче" сафида футболчи сифатида 2013/2014 йилги мавсумда Туркия чемпионига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fenerbahce.org

Сўнгги янгиликлар

Барча ›