UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Ном эмас, “нон” топишга кўмаклашинг! Янгиликлар

Ном эмас, “нон” топишга кўмаклашинг!

Теглар :  Насаф
Бугун эрталаб ижтимоий тармоқларни “титкилаб” туриб, Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг Телеграмдаги расмий каналида “Насаф” стадионига қарашли “Марказий” стадионга янги ном учун сўровнома ўтказилаётганига кўзим тушди.

Жамоадаги айни пайтдаги вазиятдан бироз бўлсада хабардор бўлганим учун сўровномани кўриб бир жаҳлим чиқди, бир кулгим келди.

Куни кеча “Андижон” футбол клуби раҳбарияти клуб логотипи ва жамоа тўп тепадиган стадион номини ўзгартирганлиги ҳақида ўқигандик. “Қовун қовундан ранг олади”, деганларидек, афтидан, “Насаф”нинг жонкуяр “раҳбарлари” шу йўл билан мухлисларни  жамоадаги муаммолардан чалғитишга уринишган шекилли. Умуман юртимиз футбол оламида қайсидир жамоа ёки ташкилотга янги раҳбар келиши билан ишни клуб логотипи ёки стадион номини ўзгартиришдан бошлаши янгилик эмас. Узоққа бормайлик, ЎФФ номи ЎФАга , “Бунёдкор” стадионини “Миллий” дея ўзгартирилгани (расмий ҳужжатларда ҳали ҳам “Бунёдкор” номи юритилмоқда) ҳали ёдимиздан кўтарилгани йўқ. 

Хўш, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион номини ўзгартириш кимга ва нима учун керак бўлди? Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга мурожаат қилганимизда “ҳозир ўз-ўзидан бирор ном танлаганда кўра, раҳбарият халқни ҳам тинглайлик дейишган” дея қисқа жавоб билан чекланди.

“Э қойил”, “бор эканку халқниям тинглайдиган раҳбарият” деворгим келдию, ҳурматли “ҳоким бува”нинг  “Насаф” молиявий муаммоларга қарамай, Суперлигани 2-ўринда тугатгани ва ўша пайтда жамоани табриклаб, “ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман” деган гаплари ёдимга тушди. 1. Балки вилоят раҳбари стадиони номини ўзгартириш билан жамоани қўллаб-қўвватлашни мақсад қилгандир?! Балким?! Лекин клубдаги ҳозирги молиявий ҳолат – ишчи ходимларнинг бир неча ойлаб маош олмай ишлаб келаётганлиги, жамоанинг турли ташкилотлардан қарздорлиги бир неча юз миллионлардан иборат суммани ташкил этаётганини ҳам шунчаки эслатиб ўтмоқчиман. Шу ва шу каби муаммолар илдиз отиб кетган клубда ҳозирги шароитда стадион номини ўзгартириш (учун сўровнома ўтказиш)дан мен ҳеч қандай мантиқ топа олмадим. Сизчи?

Азиз НУРИЙ

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика