Нодир Элибоев: "Ҳужумдаги ўйинимиз устида ишлашимиз керак"
20 янв 2017 16:06
Янгиликлар
Нодир Элибоев: "Ҳужумдаги ўйинимиз устида ишлашимиз керак"
Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-турнинг учинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда.
"Ардус" жамоаси бугун "Локомотив"ни йирик ҳисобда енгди (5:3). Ўйиндан кейин "Ардус" катта мураббийи Нодир Элибоев ўйинга ўз изоҳини бериб ўтди.
"Ўйин яхши ўтди, йигитлар кўрсатмаларни бажаришди. Фақатгина олдинда юзага келган имкониятлардан фойдалана олмаётганимизни инобатга олмаса, ҳамма ажойиб. Биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинимизда битта фарқ бор: биринчисида вазиятлардан унумли фойдалана олмаган бўлсак, иккинчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдаландик.
Олдинги учрашувда "Нафис"га қарши футзалчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Фақат, яна ўша вазиятлардан етарлича фойдалана олмаслик сабаб очко йўқотдик. Ҳужумдаги ўйинимизни маромига келтириб олсак, ҳаммаси ҳозиргидан ҳам яхшироқ бўлади", - дейди Элибоев.
Фикрлар