UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9

Низом Нортожиевни хотирлаб... Янгиликлар

Низом Нортожиевни хотирлаб...

Ўтган ҳафта ўзбек футболи яна бир оғир жудоликка учради.

1970-80 йилларда “Пахтакор”нинг марказий ҳимоясидаги ўйинлари орқали мухлислар ёқимтойига айланган Низом ака Нортожиев 60 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. 


Низом Нортожиев ҳақида

Низом Нортожиев “Пахтакор”га уч марта келиб, ҳар доим жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган кам сонли ўйинчилардан ҳисобланади. Таниқли мураббийлар Маъруф Акбаров ва Виктор Кечиновнинг (Валерий Кечиновнинг дадаси) шогирди саналган Нортожиев “Пахтакор”га илк бор 17 ёшида келиб, майдонга тушган. Тўғри, жамоага биринчи ташрифи омадли чиқмаган. Боиси, у вақтларда таркибда юқори савиядаги футболчилар кўп. 17 ёшли йигитчани тажрибали жамоадошларини рақобатда ютиб чиқиши амри маҳол эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Иқтидорли ҳимоячи икки мавсумни “Янгиер”да ўтказди. 1979 йилги авиаҳалокатдан кейин Нортожиев ҳам “Пахтакор”га ёрдамга чақирилди. Жамоа сардори сифатида тўп сурган футболчи клубга қайтгач, ярим ҳимояда ўйнаш бошлади. Марҳум қаҳрамонимиз 1980 йилги мавсумнинг дастлабки олти турида рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилиб, нафақат жамоа, балки олий лига тўпурарига айланди ва бу орқали Москвада чоп этиладиган “Футбол” нашрининг эътиборига тушиб, нашрда унинг сурати чоп этилди. 1981 йилги омадсиз мавсумдан кейин Нортожиев деярли уч мавсум ўйнагани йўқ. 1984 йил уни Янгийўл туманинг “Соҳибкор” жамоасига таклиф қилишди. Икки йил давомида аввалги формасини тиклаб олган ҳимоячи 1986 йил учинчи бор “Пахтакор”га келди ва уч мавсум Тошкент жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бош мураббий Биродар Абдураимов ундан таянч ярим ҳимояда фойдаланди. 1988 йил “Пахтакор”дан кетгач икки йил давомида аввалида Андижоннинг “Спартак”, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубларида тўп сурди. Шундан сўнг яна “Соҳибкор”га қайтиб, ўйновчи мураббий сифатида мураббийлик фаолиятини бошлади. Мураббий бўлиб Тўрақўрғоннинг “Бахт”, “Ғазалкент”, “Оқ-тепа” клубларида фаолият кўрсатди. Бундан ташқари, “Сурхон”да Биродар Абдураимовга ёрдам берди. Қолаверса, болалар футболида ҳам фаолият кўрсатди. Жумладан, сўнгги йилларда “Локомотив” футбол мактабида ишлаб келаётган эди. 


Низом Нортожиевнинг “Пахтакор”даги статистикаси

Йил      Мусобақа     Ўйин       Гол 

1972       1-лига             1              - 

1979      Олий лига      4              - 

1980      Олий лига      30            6 

1981      Олий лига16-

1986       1-лига            6              1 

1987       1-лига           41             3 

1988      1-лига            29             1 

Жами                         127            11


Олти ўйинга чўзилган тўпурарлик

1980 йил. Собиқ Иттифоқ чемпионати. Олий лига

1-тур

«ПАХТАКОР» – «ДИНАМО» (Москва) - 1:2 (1:0)

3 апрель. Тошкент. 30000 томошабин.

Голлар: Низом Нортожиев (4) – В.Газзаев (65), Якубик (84).


2-тур

«ПАХТАКОР» – «АРАРАТ» (Ереван) - 1:0 (0:0)

7 апрель. Тошкент. 27000 томошабин. 

Гол: Низом Нортожиев (61).


3–тур

«ДИНАМО» (Минск) - «ПАХТАКОР» - 1:1 (0:1)

12 апрель. Минск. 25000 томошабин. 

Голлар: Прокопенко (30-пенальтидан) – Низом Нортожиев (65).


5–тур

«ПАХТАКОР» – ЦСКА (Москва) – 3:0 (1:0)

22апрель. Тошкент. 30000 томошабин. 

Голлар: Низом Нортожиев (24–пенальтидан, 84), Никифоренко (51).


6–тур

“НЕФТЧИ” (Боку) – «ПАХТАКОР» – 2:2 (0:1)

2 май. Боку. 10000 томошабин

Голлар: Михайлевский (42), Алиев (90) – Низом Нортожиев (46), Церетели (59)


Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика