

Биринчи даврада Суперлига иштирокчиси саналган Термизнинг "Сурхон" жамоаси таркибида тўп тепган Нуриддин Ҳасанов жамоага келиб қўшилди. Тажрибали чап қанот ярим ҳимоячиси ярим мавсумлик шартнома тузди.

Биринчи даврани Хоразмнинг "Хоразм" жамоаси таркибида ўтказган тажрибали ҳимоячи Шероз Жалолов ҳам "оқ бўрилар" сафига келиб қўшилди. 25 ёшли ҳимоячи ҳам жамоа билан мавсум сўнгига қадар бирга бўлади.

"Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси, ўтган мавсум "Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган тажрибали дарвозабон Рустам Нортожиев ҳам мавсум якунига қадар мазкур жамоага ёрдам беради.




