UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  0 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик” Янгиликлар

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида “Замин” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин "Қизилқум" устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-“Замин” жамоасига шиддатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман ва футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Биз рақибнинг кубок баҳсларидаги “Қўқон-1912”га қарши илк учрашувини кўриб, таҳлил қилгандик. Улар асосан тезкор қарши ҳужумларга таяниб тўп тепишади. Жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Биринчи бўлимда гол уришга қийналдик. Иккинчи қирқ беш дақиқаликда эса янги кучларни майдонга ташлаганимиздан кейин ўйин сураъатини оширдик ва кетма кет голлар урдик. Тўғри, сунъий майдонда ва иссиқ ҳавода тўп тепиш ўйин “темп”ига бироз таъсир кўрсатди. Аммо рақибиз ҳам шундай шароитда майдонга чиққанини унутмаслик керак. Ўйин охирида яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва йирик ғалабага эришдик. 

-Бугун Усмонов ва Раҳматов сингари ёш футболчилар асосий таркибда ўйинни бошлашди. Уларнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

-Улар мавсум бошидан буён биз билан бирга. Шу боис бугунгидек баҳсларда уларга ҳам имконият берамиз. Ўйиндан кейинги барча футболчилар сингари уларнинг ҳам ҳаракатларини таҳлил қиламиз. Кейинги ўйинларда нафақат уларга, балки кам ўйин захирасига эга бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этиб борамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика