UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  14 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Неймар - симуляциялар бобидаги айбловларга: "Видеони кўриб ўзим ҳам кулдим" Янгиликлар

Неймар - симуляциялар бобидаги айбловларга: "Видеони кўриб ўзим ҳам кулдим"

Теглар :  БразилияНеймар
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар симуляциялар бобидаги айбловларга изоҳ бериб ўтди.

"Нима ўзимни зарбаларга тутиб беришим керакми? Йўқ, бу оғриқли бўлади. Ўйин тугаганидан кейин ҳар доим оёғимга муз босиб ўтираман. Бу осон эмас. Агарда ниманидир ҳис қилмасангиз буни тушунмайсиз. Мен барча ҳазилларни кўрдим ва буни юморга йўйдим. Ҳатто кеча болалар билан кулиб томоша қилдик.

Менинг ўйиним асосан дриблингдан иборат. Рақибларнинг олдида тўхтаб, уларга: "Азизим, кечирасан. Мен гол уришни истайман. Узр, ўтказиб юбор", - дея олмайман. Уларнинг ёнидан ўтсам, мени йиқитишга ҳаракат қилишади ҳар доим.

Асосан рақиблардан тезкор ҳаракат қилишимни ҳисобга олсак, мен ҳар доим жароҳатлар, тўқнашувлар нишонида бўламан", - деди Неймар.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика