Неймар коронавирусга қарши кураш учун катта маблағ хайрия қилди
03 апр 2020 17:21
Янгиликлар
Неймар коронавирусга қарши кураш учун катта маблағ хайрия қилди
ПСЖ ўйинчиси Неймар коронавирусга қарши курашда ёрдам бермоқда.
Неймар буни ҳеч қаерда ошкор қилмади, аммо Испания ОАВ 28 ёшли футболчининг UNICEF'га ва бразилиялик таниқли шахслар томонидан ташкил этилган хайрия жамғармасига 878 минг евро атрофидаги маблағни хайрия қилгани ҳақида хабар топишди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хосеп Гвардиола, Лионель Месси ва футбол дунёсининг бир қанча таниқли шахслари ҳам хайрия ишларига қўл уришганди.
Ҳозирда коронавирус сабаб футбол мавсуми номаълум муддатга тўхтаб қолган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар