Неймар: "Каземиро аллақачон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб бўлган"
29 ноя 2022 18:19
Янгиликлар
Неймар: "Каземиро аллақачон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб бўлган"
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Швейцария устидан қозонилган ғалаба (1:0)да Каземиронинг ҳиссасини юқори баҳолади.
"Каземиро аллақачон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб бўлган", – деб ёзади Неймар ижтимоий тармоқларда.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 17 та ўйинга етказиб олиб, мусобақа рекордини ўрнатди.
Бразилия "G" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бразилияликлар плей-оффнинг иккинчи иштирокчисига айланишди, аввалроқ францияликлар жорий турнирнинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар