

"Каземиро аллақачон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб бўлган", – деб ёзади Неймар ижтимоий тармоқларда.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 17 та ўйинга етказиб олиб, мусобақа рекордини ўрнатди.
Бразилия "G" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бразилияликлар плей-оффнинг иккинчи иштирокчисига айланишди, аввалроқ францияликлар жорий турнирнинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олишганди.


