UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  0 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  53 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  69 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва рақобатбардош ўйин бўлди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўларди.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда пенальти гол бўлганида ўйин қандай кечарди?

- Умуман бошқача бўларди, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорроқ ўйнарди. Бизда шу орқали қарши ҳужумга чиқиш имкониятлари ошарди. Пенальтига келсак, "Андижон-SGS"га қарши ўйинда пенальтини ушбу футболчимиз тепган ва гол урганди. Пенальтини биласиз, бу лотерея. 

- Мавсум энди бошланди. Жамоангиз Сиз хоҳлаган ўйинни кўрсатяптими ёки бунга қанча вақт керак?

- Йигитларга ҳам айтгандим, менимча, беш ўйиндан кейин жамоа ўйинини топиб олади ва мен ўйлаган футболни намойиш қилади. 

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадими ёки ҳужумкорликка эътибор бермадими?

- Рақиблар, албатта, ҳисобга қараб ўйнади. Танаффусда футболчиларга айтгандим, агарда гол уриб олсак, улар асабийлашишни бошлайди. Шу орқали "Локомотив" ҳужумга чиқишни бошларди. Улар барибир ҳисобга қараб ўйнашди. 

- Умумий савол. Жамоадаги мақсад қандай ва клубга эътибор қай даражада?

- Бу жамоани ўтган йили қўлимга олдим. Шароитга келсак, барчаси яхши. Молиявий томондан муаммо йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга келсак - ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалабага эришиш. 

- Дейлик, агарда ўйиндаги барча вазиятларда гол бўлганида ҳисоб қандай бўларди?

- Биз ғалаба қозонардик. 

- Маълумки, қорақалпоқ футболи ўзига яраша тарихга эга. Асосан яхши ҳужумчилар етиштириб чиқариш билан ёдда қолган. Масалан, Сиз бу борада ёрқин мисолсиз. Ундан кейин Азамат Алланиязов чиқди. Келажакда шу каби порлаб чиқадиган футболчиларни кўряпсизми?

- Бугун ўйнаган Руслан Қалмағанбетов. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи лигадан чиққан бола. Арислан Юсупбаев ўйнади, 2003 йилги бола. Бугун яхши ўйин ўтказди. Шу болалар билан ишласа, келажакда яхши ҳужумчилар чиқади.

- Бугун Сизнингча, "Локомотив" Сиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олдими?

- "Локомотив"да мақсад бошқача. Уларда футболчиларнинг даражаси ҳам кучли. Лекин ўйиндан олдин йигитларга рақибни асабийлаштириш керак деб айтгандим. Вазиятларимиздан, пенальтидан гол ура олмадик. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўларди. Аммо "Локомотив" мен кутган ўйинни кўрсата олмади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика