UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Дембеле: "Мбаппе Саудия Арабистонига кетмоқчи"  0 02:50Хиросимадаги янги стадионда трибунадаги тўсинлардан бири қулаб тушди  1 02:33"Реал Мадрид" "Алавес"ни тор-мор этди, Гюлер яна гол урди  11 02:16Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин  6 01:59АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди  24 01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  5 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  8 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  3 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда марказий ҳимоячиларимиз хатосидан кейин рақиблар гол уриб кетишди. Иккинчи бўлимда устунлик биз томонга ўтгандек кўринди, вазиятлар яратдик. Бироқ, ҳужумлар якунида гол юзага келмади. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Икки футболчимиз жароҳат олди. Дамир Низанов ва яна бир ҳужумчимизнинг жароҳати сабаб захирадан янги кучларни майдонга туширдик. Лекин захирадан қўшилган футболчилар кутилганидек ҳаракат қила олишмади.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Уйдами, сафардами, барча учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдимизда катта мақсадлар бор, шу мақсадлар амалга ошиши учун ҳаракат қиламиз.

"Арал" жамоаси "Машъал", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва чемпионатдаги бошқа жамоалар билан ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ҳимоявий ўйин бизнинг услубимиз эмас. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ҳужумкор ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз" - дейди нукусликлар устози.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
20 мар 14:05:31
Фк Тулуза
Arsenal london drujba фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aral klubi xaqiqatdanam xujumkor o'yin ko'rsatadi. Klub yana ikki uch yildan keyin ancha kuchayib ketadi.
2-3 йилдан кейин бу кетишда пролига хам йук булиб кетади
   
20 мар 11:38:52
Озод Ачилов
Аралга кечаги ўйин учун респект!! Жамоа яхши ўйин намойиш этди. 1-2та яққол вазиятлар бўлди, шу вазиятларни голга айлантирганда хисоб бошқача бўларди.
   
20 мар 11:11:50
Arsenal london drujba
Aral klubi xaqiqatdanam xujumkor o'yin ko'rsatadi. Klub yana ikki uch yildan keyin ancha kuchayib ketadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика