UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  20 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  36 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади" Янгиликлар

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"

Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматилло Қутибаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда оғир баҳсни ўтказдк. Тўғрисини айтсам, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уларда кўп имконият бўлди, биз эса айниқса ўртада бир неча бор тўп йўқотдик. Агар юқори натижани ўйласак, бундай ўйнамаслигимиз керак бўлади.


- Рақибнинг аввалги ва ҳозирги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги "ФарДУ" биринчи даврадаги жамоадан фарқ қилиши кўриниб турибди. Аввалги иккита баҳс бизнинг назоратимиз остида кечганди. Энди бўлса устунлик "ФарДУ" томонга ўтгандек. Бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.


- Саламат Қутибаев билан Иззатулла Қутибаев эрта алмаштирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Саламат сариқ карточка олди ва ўйиндан келиб чиқиб уни алмаштирдик. Иззатулла эса бироз чарчаб қолди.


- Кейинги учрашув 20 кундан сўнг бўлади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу ҳақда ҳамма мураббийлар гапиряпти. Тақвим шундай экан, иложимиз йўқ. Жамоани 14 сентябрь куни бўладиган "Олимпик" билан ўйинга тайёрлаймиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика