UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади" Янгиликлар

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"

Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматилло Қутибаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда оғир баҳсни ўтказдк. Тўғрисини айтсам, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уларда кўп имконият бўлди, биз эса айниқса ўртада бир неча бор тўп йўқотдик. Агар юқори натижани ўйласак, бундай ўйнамаслигимиз керак бўлади.


- Рақибнинг аввалги ва ҳозирги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги "ФарДУ" биринчи даврадаги жамоадан фарқ қилиши кўриниб турибди. Аввалги иккита баҳс бизнинг назоратимиз остида кечганди. Энди бўлса устунлик "ФарДУ" томонга ўтгандек. Бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.


- Саламат Қутибаев билан Иззатулла Қутибаев эрта алмаштирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Саламат сариқ карточка олди ва ўйиндан келиб чиқиб уни алмаштирдик. Иззатулла эса бироз чарчаб қолди.


- Кейинги учрашув 20 кундан сўнг бўлади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу ҳақда ҳамма мураббийлар гапиряпти. Тақвим шундай экан, иложимиз йўқ. Жамоани 14 сентябрь куни бўладиган "Олимпик" билан ўйинга тайёрлаймиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика