Неймар: "Испания Кубоги финали "Камп Ноу"да бўлишини истайман"
05 мар 2015 10:51
Янгиликлар
Неймар: "Испания Кубоги финали "Камп Ноу"да бўлишини истайман"
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания Кубоги финал учрашуви "Камп Ноу"да бўлишини хоҳлайди.
Бразилиялик футболчи бу ҳақда "Вильярреал"га қарши бу турнирнинг ярим финал жавоб учрашувидан сўнг маълум қилди. Луис Энрике шогирдлари 3:1 ҳисобида рақибни мағлуб этди, Неймар эса икки голга муаллифлик қилди.
"Финал "Камп Ноу"да бўлишини истар эдим. Яна финалга чиққанимиздан хурсандман. "Вильярреал" - юқори даражали футболчиларга эга, кучли жамоа" - дейди Неймар.
Олдинроқ Каталония клуби финал учрашувини "Сатьяго Бернабеу" стадионида ўтказишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" финалда Бильбаонинг "Атлетики" билан куч синашади.
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар