UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  31 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  2 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  6 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  9 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  17 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди? Янгиликлар

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди?

Хабарингиз бор, 13 сентябрь куни Про лиганинг II босқичига қуръа ташланди.

ЎзПФЛ мусобақа тақвимини эълон қилишга ҳам улгурди.

Унга кўра, қуйи тўртлик жамоалари учун мавсум октябрь ойи охирида якунланади. Аммо юқори тўртлик сўнгги турни 21 ноябрь санасида ўтказади. Бу тафовут юқори тўртлик жамоалари учун 14 октябрдан 6 ноябрга довур юзага келадиган танаффус туфайли пайдо бўлди.

Кўпчиликни Про лига тақвимидаги 22 кунлик танаффус қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. Бу борада таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, ПФЛнинг режалари бошқача эди ва барчаси U-23 жамоалари ўртасида Қувайтда ўтказиладиган турнир сабаб ўзгариб кетди. Бу мусобақада юртимиз шарафини Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Хабарингиз бор, Тимур Кападзе айни пайтда "Олимпик" клубига ҳам устозлик қиляпти ва унинг шогирдлари Суперлига йўлланмаси учун курашадиган юқори тўртликнинг ичида. Шу туфайли Про лига жадвалининг тепа қисмида ихтиёрий-мажбурий танаффус юзага келди.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қувайтдаги турнир 25-31 октябрь кунлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе эса унда иштирок этадиган шогирдларини 17 октябрда йиғишни сўраган. Бу ўз-ўзидан танаффусни яна 1 ҳафтага узайтирди. 

Шу ўринда савол туғилади. Келаси йил ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашишимиз аниқ. Қувайтдаги турнирнинг биз учун расмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва фақат тайёргарлик вазифасини ўташи керак. Хўш, шунчаки тажриба учун қатнашиладиган мусобақага тайёргарликни 1 ҳафта олдин бошлаш шартми? Тўғри, тайёргарлик ва йиғинларнинг ҳеч қандай зарари бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу Про лигада иштирок этаётган 4 клубнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак эмасми?

Сайтимизда роппа-роса 1 ҳафта олдин аёллар терма жамоаси устози Баҳром Норсафаровнинг истаги билан бутун бошли чемпионатнинг 17-тури кейинга қолдирилгани ҳақида мақола эълон қилинган ва бу ҳолат қораланганди. Энди эса Тимур Кападзенинг хоҳиши билан "Нефтчи", "Нурафшон" ва "Динамо" манфаатларига путур етадиган бўлиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларда фаолият юритаётган мутахассислар кун келиб уларга кадр етказиб бераётган ички чемпионатимизни ҳурмат қилишни ўрганишадими?

Чемпионат ёки терма жамоа?

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика