UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  6 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   6 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим" Янгиликлар

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим"

Тожикистон терма жамоасининг Осиё Кубогида гуруҳдан чиққани кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Бу бежиз эмаслигини қўшнилар исботлай олишди. Кеча улар нимчорак финал доирасида БАА терма жамоасидан устун келишди. Шу муносабат билан "Нефтчи" клубида фаолият олиб бораётган тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тожикистон БАА ўйини қандай ўтди?
- Ўйин юқори темпда ўтди. Қўшимча дақиқаларда яхши футбол кўрсатиб ғалабага ҳақли эканликларини исботлашди. Учрашувда ҳисобни ҳам биринчи бўлиб Тожикистон терма жамоаси очди. Рустам Ятимов ҳам бир нечта вазиятларда, пенальтилар сериясида муқаррар голдан қутқариб қолди. Бошқа футболчилар ҳам юқори савияда ўйин намойиш этишди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни ҳам яхши бажаришди, дея оламан.

- Терма жамоаингиз Ироқ ёки Иорданияни ютишига қанчалик ишонасиз?

- Терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман, чунки тожикистонлик футболчиларнинг руҳияти, ўйинга қандай тайёрлашини биламан. Майдонга охирги жангга чиққандек чиқишади. Терма жамоада тажрибали футболчилар йиғилган. Ҳозирги кунда ким руҳий ва тактик томонлама тайёр бўлса, ўша жамоа ютиб кетади. Ғалаба бизнинг йигитлар томонида бўлади ва янги тарих яратишда давом этади.




- Рустам Ятимов билан анча йиллар бирга ишлагансиз. Пенальтилар сериясидаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Рустам яхши дарвозабон. У билан 3 йил бирга ишлаганман. Ўз устида ишлайди. Пенальтилар сериясига келсак, ишонсангиз "Нефтчи" мураббийлар штаби билан ўйинни кўрдик. Виталий Левченко агар пенальтилар сериясига борадиган бўлсак, Рустам 11 метрлик зарбаларни қайтаришини ва Тожикистон ғалаба қозонишини айтди. Олдиндан тахмин қилдик. Амалда тўғри бўлиб чиқди. Рустамнинг савиясини билардим. Кейинги ўйинларда унга ва терма жамоа аъзоларига омад тилайман.

- Тожикистон терма жамоаси ниманинг эвазига чорак финалга чиқди?

- Тожикистон терма жамоасида ички муҳит яхши эканлиги ва мураббийлар штаби футболчиларни руҳан тайёрлай олиши, ўйинни назорат қилиши эвазига кейинги босқичга чиқди. Бу ерда кўп нарса руҳиятга боғлиқ. Футболчиларнинг кўзида олов кўринди. Жамоа аҳиллиги ва жипслашгани ўз самарасини берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси қайси босқичгача бора олади?

- Ўзбекистонда ҳам муносиб авлод йиғилган. Яхши мураббийлар штаби фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон финалгача етиб борса, нур устига аъло нур бўларди. Иккита қардош ва қўшни давлатлар финалда тўқнаш келса барчамиз хурсанд бўлар эдик. Аҳамият берган бўлсангиз,  тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон байроғини ҳам бошларида кўтариб юришди. Бу нимани англатади, икки мамлакат ўртасида дўстлик ришталари борлигини билдиради. Лекин бу - футбол. Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Ўзбекистон Таиланддан ўтганидан сўнг финалгача етиб боради, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали нафақат Ўзбекистондан, Қирғиз Республикаси, Туркманистондан яқин танишларим табрик йўлламоқда. Сизларнинг сайтингиз орқали ҳар бир таниш, дўстларим, мураббийларга раҳмат айтган бўлардим. Худо хоҳласа, Тожикистон яна яхши натижалар кўрсатади. Тожикистон, ба пеш.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика