UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  1 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  10 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  2 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  14 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   15 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Теглар :  НефтчиХўжанд
Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
25 мар 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика