"Нефтчи" Суперлигада чемпионлик учун курашади!
26 фев 2018 17:23
Янгиликлар
"Нефтчи" Суперлигада чемпионлик учун курашади!
"Нефтчи" клуби раҳбариятининг "CA"га маълум қилишича, жамоа олдига янги мавсумда чемпионлик вазифаси қўйилди. Бу ҳақда бизга "Нефтчи" матбуот хизмати хабар қилди.
Нега айнан чемпионлик? Жамоа раҳбарияти сўнгги йилларда йўқотилган имижни тиклаш мақсадида Суперлигада катта маррани кўзламоқда. Шу боисдан яхши ниятлар билан жамоа олдига чемпионлик учун курашиш вазифаси белгилаб қўйилди.
"Нефтчи" ўз мухлисларини хурсанд қилишни ва Суперлигада чемпионлик учун курашишни мақсад қилган.
"Нефтчи"нинг олдига Суперлигада чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилди.
"Нефтчи" жамоаси эртага Фарғонада жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросимини ўтказади. Клуб раҳбарияти айнан шу матбуот анжуманида жамоа олдига қандай вазифа қўйилганини кенг оммага эълон қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" жамоаси сўнгги бор 2001 йилги мавсумда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганди. Ўтган йилги мавсумда эса жамоа Олий лигада 15-ўринни эгаллаганди.
Эртага сайтимиз орқали Суперлигадаги барча жамоаларни олдига қандай вазифа қўйилгани ҳақида алоҳида хабар берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар