UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади Янгиликлар

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги "Нефтчи" — "Навбаҳор" ўйини бўлиб ўтди.


"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:2
20 октябрь 2024 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов
ВАР: Даврон Акмалов
АВАР: Насиба Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид. 

Голлар: Анваржон Ғофуров 3, - 1:0 (Қувондиқ Рўзиев). Тома Табатадзе 80 пенальти, - 1:1. Санжар Қодирқулов 90, - 2:1 (Манучеҳр Сафаров). Азим Аҳмедов 90+6, - 2:2.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 86), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 86), 20. Анваржон Ғофуров, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (23. Диёржон Туропов, 81), 70. Аббосжон Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (22. Азизбек Амонов, 71), 99. Нсунгуси Эффионг.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Сардор Абдураимов, 10. Шохруз Норхонов, 14. Хуршидбек Мухторов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев.

"Навбаҳор": 35. Санжар Қувватов, 7. Азимжон Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов (21. Гиорги Никабадзе, 79), 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев (9. Одилжон Ҳамробеков, 68), 34. Фарруҳ Сайфиев, 55. Комилжон Тожидинов (20. Музаффархон Мўминов, 68), 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 18. Элдорбек Суюнов, 4. Аброр Каримов, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 27. Жавоҳир Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 43, Тома Табатадзе 52, Аббос Ғуломов 79,




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+9. Учрашув якунланди. 2:2

90+6. ГОЛ! Азим Аҳмедов чамаси 25 метрлардан кучли зарба билан гол урди - 2:2. Бу вазиятда тўп йўл йўлакай Нсунгусига ҳам тегиб йўналишини ўзгартирди. 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

90. ГОЛ! Туропов-Сафаров-Қодирқулов комбинацияси гол билан тугади. Қодирқулов жарима майдони ичидан боши билан гол урди - 2:1. 

86. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Қаҳрамонов ва Ғофуров ўрнига Қодирқулов ва Сафаров тушди

81. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Туропов тушди

80. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли жарима тўпини ишонч билан голга айлантирди - 1:1. 

79. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирсаидов ўрнига Никабадзе

79. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Аббос Ғуломов

78. Жуда қизиқ ўйинни давом эттириш ҳақида қарор чиқарган Тўхтасиновнинг ўзи VAR монитори ёнига боришга қарор қилди ва пенальти белгилади!

75. Йўқ, VAR пенальти йўқ деб топди. Ўйин давом этади 

73. Искандеров бурчак тўпини амалга оширди, Жокичнинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Шу ҳужумда Ғуломов ўз жарима майдони ичида Исмоиловни йиқитгандек туюлди, VAR Пенальтини кўриб чиқмоқда. 

72. Зарба! Азим Аҳмедовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

71. Ўзгариш. "Нефтчи". Тошмирзаев ўрнига Амонов тушди

68. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Тожидинов ва Абдулҳаев ўрнига Мўминов ва Ҳамробеков тушишди

65. "Нефтчи" тўлиғича қарши ҳужум тактикасига ўтиб олди

57. Зарба! Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

52. ЗАРБААА! Жамшид Болтабоевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

 46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Жавоҳир Қаҳрамонов

39. Хавфли вазият! "Нефтчи"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, Рўзиевнинг зарбаси Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди, аммо қўл танага ёпишиб турганди ва бундай вазиятда пенальти белгиланмайди! 

38. Исмоиловнинг тўп узатишидан кейин Жамшид Болтабоев дарвозага зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

35Гол урганидан сўнг "Нефтчи" деярли ҳужумга ўтгани йўқ, фақат "Навбаҳор" ҳужум қилмоқда

32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Навбаҳор"дан чиройли ҳужум, Искандеров-Сайфиев-Исмоилов комбинациясини Аброр ноаниқ зарба билан якунлади! 

27. Жамшид Болтабоевнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Натижада тўпни Эргашев ушлаб олди.

25. ЗАРБА! Аброрбек Исмоиловнинг зарбасидан сўнг, тўпни фарғоналиклар посбони Ботирали Эргашев қайтаришга муваффақ бўлди.

12. "Навбаҳор"да жарима тўпи, Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди.

8. Комилжон Тожидиновнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан ерлатиб тепган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

3. ГОЛ! Анваржон Ғофуров бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

1.Ўйин бошланди!

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика