UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

“Нефтчи” лагерида нима гап? Янгиликлар

“Нефтчи” лагерида нима гап?

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини ҳаммадан биринчи бошлаган фарғоналиклар айни дамда ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни ўтказмоқда.
10 декабрда таътилдан қайтган футболчилар дастлаб беш кун бир маҳалдан шуғулланишди. Кечадан буён машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказила бошлади. Айтиш керакки, ҳозирча таркибда асосан маҳаллий ўйинчилар. Бошқа вилоятлик футболчилар ҳам аста-секин жамоа ихтиёрига етиб келмоқда.



Машғулотлар эрталаб ёпиқ манежда жисмоний тайёргарлик бўйича ўтаётган бўлса, куннинг иккинчи қисмида тўп билан техник ва тактик жиҳатлар борасида бўлмоқда. Режага кўра мазкур йиғин 27 декабрга қадар давом этади. Шундан кейин 3 январга қадар дам берилади. Тайёргарлик режасига кўра “Нефтчи” февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади.



Табиийки таркибда юз бериши кутилаётган ўзгаришлар мухлисларнинг диққат марказида турибди. Ҳозирча ишқибозларга шуни айтиш мумкинки, жамоа раҳбарияти собиқ ўйинчиларни қайтариш борасида музокара ўтказмоқда.



Лекин жамоага айна қайси ўйинчиларнинг келиб қўшилиши сир тутилмоқда. Томонлар расман келишувга эришсагина бу ҳақда маълумот берилади. Лекин шуниси аниқки жорий мавсум “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган Вячеслав Пономарёв, Иқбол Бобохонов, Александру Оника, Андрей Акопянц сингари ўйинчилар жамоа хайрлашишни маъқул топган.



Шунингдек бу йил жамоа сафида энг кўп учрашув ўтказган ва шартномаси тугаб бораётган Дилёрбек Ирматов ўзини “Бунёдкор”да синаб кўрмоқчи эканлигини билдирган. Ижара асосида ўйнаган Абдумавлон Абдужалилов (“Пахтакор”) ва Сардор Раҳмонов (“Локомотив”) ўз жамоаларига қайтиб кетган. Уларнинг яна “Нефтчи”га қайтиши ҳозирча аниқ эмас. Ундан ташқари ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовнинг Қозоғистоннинг “Қайсар” клуби кўригидан ўтаётганини айтиш лозим. 



Дарвоқе, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар юз берган. Бунгача ёшлар жамоасига устозлик қилиб келган Сергей Ковшов, дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин ва Хислат Чилматов ҳам жамоа билан хайрлашган. Эндиликда ёшлар жамоасига Баҳром Ҳайдаров бошчилик қиладиган бўлди. Айтиш лозимки, “Нефтчи” ёшлар жамоаси 15 декабрдан йиғинни бошлаган. Шу куни Ҳайдаров ёшлар жамоаси мураббийи сифатида футболчиларга таништирилди.



Ҳозирча расман шартнома имзоланмаган бўлсада, келаси йил дарвозабонлар билан Баҳодир Шамсиддинов ишлайдиган бўлди. Ўз вақтида “Цементчи”, “Атласчи” ва “Андижон” жамоаларида фаолият юритган Шамсиддинов эндиликда мураббий сифатида ўзини синаб кўради.



Шунингдек клуб ижрочи директори Султон Зайлобидинов эндиликда янги ишга тушаётган “Нефтчи” академиясида директор сифатида ишлайдиган бўлди. “Нефтчи” жамоа бошлиғи сифатида Шерзод Раимжонов иш бошлаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика