UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  4 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  3 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  0 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  21 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  6 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1

“Нефтчи” жамоасини қўллаб-қувватлаймиз! Янгиликлар

“Нефтчи” жамоасини қўллаб-қувватлаймиз!

Теглар :  Нефтчи
Мана орзиқиб кутилган XXV миллий чемпионатимиз қизғин тарзда давом этмоқда.

Бироқ севимли жамоамиз “Нефтчи” 2-турда “Навбаҳор” устидан ғозонилган чемпионат доирасидан муваффақиятдан сўнг кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб олмоқда. Бу мағлубиятлар эса хеч қайси мухлисга ёқмаслиги кундек равшан. 2016-йилги мавсум бизга “Нефтчи” жамоасининг 2014-йилдаги мавсумини эслатмоқда.

Жамоа бошқарувини Мурод Исмоилов қабул қилиб, янги таркибга эга ”Нефтчи” жамоасини шакллантириб олгунча бир мавсум вақт кетди. Кейинги йили эса меҳнатлар ўз самарасини беришни бошлаганди. Мурод Исмоиловнинг тинимсиз изланишлари ва мухлисларни қўллаб-қувватлаши натижаси жамоа Олий лига-2015ни энг кучли беш клуб қаторида якунлади.  Тўғри ўз вақтида “Нефтчи” мухлислари жамоани фақат совриндорлар қаторида кўриб ўрганиб қолишганди. Бироқ футболда мана шундай юксалиш ва пасайиш даври ҳам бўлиб туради. Мисол учун бир пайтлар Туриннинг “Ювентус” жамоаси Италия чемпионатини тарк этган пайтлар ҳам бўлди. Бироқ кўп ўтмай жамоа ўзининг нафақат Италиядаги балки Европадаги нуфузини ҳам тиклаб олди. Мен “Нефтчи”нинг айни пайтдаги холатини шу клубга қиёслайман. Жамоамиз қайтадан шаклланмоқда. Яқин йиллар ичида “Нефтчи” яна грандлар қаторига қайтишига ишонаман.

Афсуски, бу йил Андрей Фёдоров ва унинг жамоасининг ишлари яхши кечмаяпти. “Нефтчи” айни пайтда ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашига хаминқадар мухтож! Келинг, севимли “Нефтчи” жамоамизни қўллайлик. Зеро биз мухлисларнинг далдаси айни лаҳзада Фёдоров ва унинг жамоасига қўшимча куч бўлишига шуба йўқ. Шу мақсадда ҳақиқий жонкуяр мухлислар ўртасида “Нефтчи мухлислар гуруҳи”ни ташкил қилмоқчимиз. Бунда эса сиз мухлисларнинг ёрдамингиз керак бўлади. Бу ҳақида тез орадан матбуот орқали хабар қиламиз. 16 апрель куни “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши ўйнайди. Барча футбол ишқибозларини мазкур беллашувга чорлаб қоламиз. Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман, айни пайтда жамоага мухлисларнинг далдаси жуда ва жуда зарур. Биз бир жамоамиз ва “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлаймиз !

“Нефтчи” жамоасининг жонкуяр мухлислари номидан БЕК.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика