UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  0 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  43 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3

"Нефтчи" икки нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Нефтчи" икки нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2022 йилда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини муддатидан илгари қўлга киритганлигини ҳамма яхши билади.

Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов янги мавсумга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик билан бориш мақсадида таркибни ёш, иқтидорли ўйинчилар билан мустаҳкамлаш масалаларига жиддий эътибор бермоқда. Бугун ёшлар жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Азаматжон Толибжонов билан тузилган 3 йиллик шартнома бунга яққол далилдир. Бу футболчи "Нефтчи" U-18 таркибида 21 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилишдан ташқари, тенгдошларига голли узатмаларни амалга оширишда ҳам ибрат кўрсатди. Шу боис, минг-минглаб мухлислар ва мутахассислар назарига тушди.




Бундан ташқари ёш дарвозабон Шоҳруҳ Асқаралиевга ҳам юксак ишонч билдирилиб, Суперлига жамоаси таркибида маҳорат кўрсатиш юзасидан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Маълумки, дарвозабон ҳар қандай учрашувда ўйин тақдирини ҳал қилувчи фигура ҳисобланади. Шоҳруҳ буни чуқур англаган ҳолда 2021 йилги мусобақаларда ўзининг ёрқин ва чиройли ўйинлари билан нафақат мураббийлар, балки кўпминг сонли футбол ишқибозларини ҳам эътиборига сазовор бўлди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика