UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  0 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

Назорат учрашуви. “Насаф” - “Бухоро” 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Насаф” - “Бухоро” 1:0

Қаршида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун “Бухоро” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишди.
Қарши “Марказий” стадиони машғулотлар майдонида ўтказилган беллашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида жамоамизга янгидан келиб қўшилган украиналик легионер Олександр Каблаш рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонига нисбатан илдамроқ ҳаракат қилди ва дарвозани ишғол этди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйинда Каблаш гол уриш билан бирга ўзи ва жамоадошлари учун бир неча бор қулай вазиятларни яратди ва ўйинни кузатиш учун ташриф буюрган камсонли ишқибозларнинг олқишига сазовор бўлди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Насаф” устози асосан ёш футболчиларга имкон берди. Шу билан бирга куни кеча жамоамиз сафига келиб қўшилган ярим ҳимоячимиз Эркин Бойдуллаев ҳам иккинчи 45 дақиқаликда тўлиқ ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви. 13.01.2015.

“Насаф” -“Бухоро” 1:0 (1:0)

Қарши шаҳри.

Бош ҳакам: Ф.Норсафаров.

“Насаф”: Михаил Наумов, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Ботир Қораев, Алишер Юсупов, Одил Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Акрам Баҳриддинов, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Дониёр Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Лазиз Убайдуллаев, Дилшод Хушбаков, Худойберди Ҳолиқов.

“Бухоро”: Александр Корнейчук, Тимур Кагиров, Тимур Турдиев, Азиз Ғуломхўжаев, Отабек Нарзуллаев, Аҳрор Умаржонов, Виталий Пламедела, Суҳроб Неъматов, Жамол Убайдуллаев, Евгений Кочнев, Отабек Исроилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Турдиалиев, Азамат Шарипов, Умрулла Рамазонов, Равшан Асланов, Азиз Муратов, Акобир Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Баҳром Нарзуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика