

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" ва Олмалиқнинг ОКМК жамоалари назорат баҳсида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўтган беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Носир Абдусаломов "Бунёдкор" сафида рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ОКМК таркибида Али Абдураҳмонов тўп киритди
Назорат ўйини.
"Бунёдкор" - ОКМК 1:1
Голлар: Носир Абдусаломов, Али Абдураҳмонов
Маълумот учун, Илёс Зейтуллаев шогирдлари Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 18 октябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказса, ОКМК 19 октябрь куни Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.



