UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  3 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  1 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

Назорат учрашуви. “Бунёдкор” – “Спартак” (Москва) 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Бунёдкор” – “Спартак” (Москва) 1:2

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси амирликлар йиғини доирасидаги ўзининг сўнгги назорат учрашувини Москванинг “Спартак” жамоасига қарши ўтказди.
 Учрашувнинг биринчи бўлими “қалдирғочлар” устунлигида ўтди, десак муболаға бўлмайди. Боиси Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлимда Москва спартакчиларига қараганда анча фаол эканликларини намойиш этишди. Учрашув назорат баҳси мақоми остида ўтганлиги боис жамоамиз расмий ўйинларда қўлланадиган тактик режаларни амалда синаб кўрди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Вохид Шодиев ҳисобни очиш учун жуда қулай вазиятга чиқди. Ҳимоячини адашишга мажбур қилган Шодиев чамаси 15 метрлардан “Спартак” дарвозасига зарба берди. Аммо ерлатиб йўлланган тўпни Артём Ребров эгаллаб олди. Шу тариқа, дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни россияликлар фаол бошлашди ва бунинг натижасида 56-дақиқада ҳисоб очилди. Владимир Обухов қанотдан оширилган тўпни боши билан Бугало дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1. Ушбу гол “Спартак” ўйинини жонлантириб юборди ва орадан кўп ўтмасдан Араз Обилиз қизил-оқларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 79-дақиқада “Бунёдкор”нинг ҳужумини москваликлар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бу вазиятда Забихилло Ўринбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 11 метрлик нуқтадан Баҳодир Пардаев ҳисобни қисқартирди – 1:2.

Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача ўзгармай қолди. “”Шу тариқа, “Бунёдкор” БААдаги йиғин доирасида Россия премьер-лигасининг учта қатнашчиси билан куч синашиб, иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этди.

“БУНЁДКОР” – “СПАРТАК” (Москва) 1:2 (0:0)
Голлар: Владимир Обухов 56 (0:1), Араз Обилиз 69 (0:2), Баҳодир Пардаев 79 пенальти (1:2)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев (1.Павел Бугало 46), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Жаҳонгир Жиямуродов 72), 4.Хайрулла Каримов (18.Бобиржон Акбаров 46), 20.Сергей Симоненко (3.Шукурали Пўлатов 59), 23.Саҳоб Жўраев (27.Жавлон Мирабдуллаев 72), 5.Дилшод Жўраев (19.Забихилло Ўринбоев 72), 8.Жавлон Иброхимов (17.Алишер Шоғуломов 72), 7.Алибобо Раҳматуллаев (24.Баҳодир Пардаев 59), 21.Сардор Рашидов (9.Мансур Саидов 59), 16.Вохид Шодиев (44.Миржамол Қосимов 72), 11.Олександр Пишур (10.Анвар Бердиев 59)
“Спартак” 1-тайм: 32.Артём Ребров, 7.Кирил Комбаров, 55.Жоа Карлос, 18.Илья Кутепов, 26.Антон Ходиров, 88.Денис Глушаков, 5.Тино Коста, 6.Рафаэль Кариоса, 69.Денис Давидов, 9.Лукас Барриос, 14.Павел Яковлев
“Спартак” 2-тайм: 30.Сергей Песьяков, 4.Сергей Паршивлюк, 34.Евгений Макеев, 33.Салваторе Боккетти, 3.Сергей Бризгалов, 15.Ромуло, 19.Жозье Хурадо, 23.Дмитрий Комбаров, 40.Артём Тимофеев, 41.Владимир Обухов, 11.Араз Обзилиз
Бош ҳакам: Муҳаммад Али (БАА)
30 январь. Абу-Даби. “Ал-Наҳян” стадиони
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика