UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  22 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди Янгиликлар

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси бугун тушликдан сўнг тақдимот маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирни кенг тарзда ёритиш мақсадида Намангандаги “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда ажойиб футбол атмосферасига гувоҳи бўлдик. Клуб раҳбарияти стадион маъмурияти билан ҳамкорликда тақдимот маросимини кўтаринки руҳда ташкил этиш учун яхшигина сценарий ишлаб чиққанини кўриш мумкин.



Тақдимот маросимини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Маросимга Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ташриф буюрди. Унга шаҳар ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ҳамда клуб президенти ҳамроҳлик қилди.



“Навбаҳор” мураббийлар штаби ва футболчилар мазкур тадбирга чиройли костюм-шим либосларида бир хилда кириб келгани, эътиборимизни тортди.



Шунингдек стадионга келган мухлисларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкилотчилари элимиз суйган санаткорлар Равшан Комилов ва Искандар Ҳамроқуловни таклиф этгани айни муддао бўлди дейиш мумкин. 



Айниқса наманганлик сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ҳангомалари тадбир иштирокчиларига хурсандчилик улашди.



Тадбирда кутилганидек, футболчиларнинг бу йил қайси рақамда ўйнашларини расман эълон қилиниб, вилоят ҳокими томонидан ўйинчиларга футболка топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Янги футболчилар қайcи рақамларни олишди:
35. Раҳимжон Давронов
4. Фарҳод Мираҳматов
5. Хушнуд Авилов
10. Қувондиқ Рўзиев
18. Баҳром Абдураҳимов
28. Никола Тасич
67. Марко Путинчанин
88. Славиша Стоянович

Қуйидаги футболчилар эса ўз рақамларини ўзгартиришди:

6. Шерзод Ғуломжонов
8. Сардор Теляков
17. Эҳсони Паншанбе
24. Даврон Ҳошимов



Тақдимот маросимининг сўнггида “Марказий” стадионда жамоавий суратга тушилди. 




Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни (43та сурат) сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика