UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  5 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйин бизга олдиндаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтайди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйин бизга олдиндаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди, шунга қарамай натижани ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Учрашувдаги ҳар бир вазиятни синчиклаб кузатиб борган мухлислар гувоҳ бўлишди, бугун йигитлар ғалаба иштиёқи билан ёниб ўйнашди. Албатта чиройли ўйин ва жамоавий характер учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. 90 дақиқа давомида хотиржамликни сақладик, ўйинни назорат қилишга интилдик.



- "Навбаҳор" кейинги босқич масаласини биринчи ўрин билан ҳал қилди. "Динамо" билан ўйинда ёшлар таркибидан фойдаланиш мақсадингиз борми?

- Навбатдаги босқич масаласини ҳал қилдик, бу тўғри. Бироқ ҳар бир ўйин биз учун кейинги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ротациялар қиламиз, бунда ўйин амалиёти кам футболчиларнинг имкониятларини чамалаб оламиз. Бироқ бу дегани "Динамо" билан ўйинда асосий таркиб ўйнамайди дегани эмас. Шу ўйинда қандай ўйнасак, навбатда бошланадиган Суперлига учрашувларига услубни танлаб оламиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика