UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  2 18:30Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  1 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  0 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  9 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  29 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  2 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  25 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1

«Навбаҳор» водий чемпиони! Янгиликлар

«Навбаҳор» водий чемпиони!

Теглар :  Навбаҳор
Навбатдаги чемпионат якунига етгач мавсум якунларига оид турли хил қизиқарли маълумотлар бериб борилмоқда.

2015 йилги чемпионатда водийнинг тўртта жамоасини олий лигада қатнашганлигидан хабарингиз бор. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги учрашувлар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келади. Шу сабабли, юртимизда “водий дерби”ларига бўлган қизиқиш ҳар сафар юқори бўлиб келган. Аксарият клубларимизнинг мухлислари учун қолган ўйинлардар кўра водийдаги рақибларни мағлубиятга учратиш муҳим саналади.

2015 йилги чемпионат якунларига кўра олий лигада қатнашган водий клубларининг ўзаро натижаларини ажратган ҳолда ўзига хос қизиқ бир мусобақага асос солиш мумкин. Қатнашчилар минтақаларга бўлинганда уларни кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Масалан, “Нефтчи” клуби жорий йилги чемпионат якунига кўра умумий жадвалда водийдаги барча жамоаларни ортда қолдирди. Ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалар инобатга олинганида эса “Навбаҳор”ни пешқадам бўлганлиги ойдинлашади. Шу сабабдан қайсидир маънода “Навбаҳор”ни водий чемпиони деб аташ ҳам мумкин бўлади. Ашурматов шогирдлари водийнинг қолган жамоалари билан ўтган учрашувларда 12 очко тўплашга эришди. Бу борада фарғоналиклар “лочинлар”дан уч очкога ортда қолишди.

Умуман олганда водий клублари ўзлари иштирокидаги ўйинларда томошабин тўплаш борасида қолганларга қараганда яхшироқ кўрсаткичга эга эканликларини амалда намойиш этишди.

Хусусан, водий вакилларининг ўзаро ўтказилган 12 та учрашувини бевосита стадионларда 97728 нафар мухлис томоша қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8144 нафардан томошабин дегани. Мисол учун XXIV миллий чемпионатимиздан ўрин олган 240 учрашувни ўйингоҳларда 1 260 022 томошабин томоша қилган. Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 нафардан мухлис. Ўртадаги фарқ деярли 3000 мухлисни ташкил этмоқда.

Қуйида ўзаро учрашувлардаги натижалар ва водий жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобидан кейин юзага келган жадвал билан танишасиз.

1-давра
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0 (3-тур)
«Қўқон-1912» - «Андижон» - 0:0 (4-тур)
«Андижон» - «Навбаҳор» - 3:2 (9-тур)
«Андижон» - «Нефтчи» - 0:4 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» - 0:1 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Нефтчи» - 1:2 (13-тур)

2-давра
«Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:0 (18-тур)
«Андижон» - «Қўқон-1912» - 1:2 (19-тур)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0 (24-тур)
«Нефтчи» - «Андижон» - 0:1 (26-тур)
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» - 2:1 (26-тур)
«Нефтчи» - «Қўқон-1912» - 0:1 (28-тур)


№    

Жамоалар      

Ў    

Ю    

Д     

М     

Т-Н    

О    

1

Навбаҳор

6

4

0

2

7-5

12

2

Нефтчи

6

3

0

3

7-4

9

3

Қўқон-1912

6

2

1

3

5-6

7

4

Андижон

6

2

1

3

5-9

7


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика